Илк бор дактил нутқдаги дарсликлар яратилди

    Таълим 21 сентябр 2020 2125

    Эшитишда нуқсони бўлган болалар учун илк бор дактил нутқдаги дарсликлар яратилди.

    Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази ахборот хизмати маълум қилди.

    Эшитишида нуқсони бўлган болалар таълим муассасаларида тайёрлов синфлари ташкил этилган ҳамда ҳар ўқув йилига мўлжалланган ўқув режадаги тайёрлов синфлари учун ўқув фан соатлар ажратилган бўлсада, бироқ, улар учун дарсликлар мавжуд эмас эди.

    Илгари мазкур йўналишдаги махсус мактаб интернатларининг ўқувчилари фақатгина дактиль нутқ жадвалидан иборат тарқатма материаллардан фойдаланиб келишган. Бу йил айнан мана шу йўналишдаги тайёрлов синф ўқувчилари учун 7 номда янги дарсликлар яратилди.

    Ушбу дарсликлар эшитишида нуқсони бўлган болаларни мактабга тайёрлов жараёнларидан бошлаб пухта таълим олишига хизмат қилиб, таълимнинг кейинги босқичига мустаҳкам пойдевор бўла олади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates