Илмий муассасаларга юқори сифатли ускуналар харид қилинади

    Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Япониянинг “Хориба” компанияси мутахассислари иштирокида илмий-тадқиқот муассасаларини замонавий лаборатория асбоб-ускуналари билан таъминлашни жадаллаштириш мақсадида вебинар ўтказилди.

    Вебинарда илмий лаборатория асбоб-ускуналар хариди кўзда тутилган вазирлик ва идоралар шу жумладан, тасарруфидаги илмий-тадқиқот муассасаларининг лойиҳа ҳамда харид жараёни билан шуғулланувчи ходимлари иштирок этди.

    Тадбирда Япониянинг «Хориба» компанияси томонидан ҳозирги кунда ишлаб чиқарилаётган замонавий илмий лаборатория асбоб-ускуналарининг тақдимоти бўлди. Шу билан бирга, иштирокчиларнинг мазкур илмий лаборатория асбоб-ускуналари тўғрисида қизиқтирган саволларига жавоб берилди.

    Мазкур тадбирнинг мақсади жаҳоннинг етакчи хорижий компанияларини республикамизда ишлаб чиқарилмайдиган замонавий илмий лаборатория асбоб-ускуналари билан таъминлашга қаратилган танлов савдоларига кенг кўламда жалб этишдир.

    Бунда танлов савдоларини натижадорлигини ошириш, инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан илмий-тадқиқот муассасаларига янада юқори техник ва функционал хусусиятларга эга ҳамда энг сўнгги жаҳон стандартларига жавоб берадиган, кенг кўламли, дунё миқёсидаги экспериментал тадқиқотларни тўлиқ амалга ошириш имкониятига эга асбоб-ускуналар харид қилишни таъминлаш кўзда тутилган.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates