Илон Маск дунёнинг энг бой одамлари рейтингида яна биринчи ўринни эгаллади

    Париж савдоларида LVMH акциялари 2,6 фоизга тушиб кетганидан кейин Tesla бош директори Илон Маск магнат Бернар Арнодан ўзиб кетди ва яна дунёнинг энг бой одамига айланди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

    Қайд этилишича, бу йил Маск ва 74 ёшли француз Арно Bloomberg Billionaires Index – дунёдаги энг бой 500 киши рўйхатида биринчи ўрин учун курашмоқда.

    Арно декабрь ойида биринчи марта Маскни ортда қолдирди. Арно томонидан асос солинган LVMH компанияси Louis Vuitton, Fendi ва Hennessy каби брендларга эга. LVMH акциялари апрель ойидан бери тахминан 10 фоизга тушиб кетди.

    Илон Маск бу йил асосан Tesla туфайли 55,3 миллиард доллардан ортиқ даромад олди. Унинг бойлигининг 71 фоизини ташкил этувчи автомобиль ишлаб чиқариш йил бошидан буён 66 фоизга ўсди.

    Маскнинг бойлиги ҳозирда тахминан 192,3 миллиард долларга баҳоланмоқда, Арноники эса тахминан 186,6 миллиард доллар, деб хабар беради korrespondent.net.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates