И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети ректори билан учрашув бўлиб ўтди

    Таълим 26 октябр 2021 1042

    Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети ректори Виктор Мартиновни қабул қилди.

    Учрашув давомида томонлар Россия ва Ўзбекистон олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларига тўхталиб ўтдилар. Жумладан, Виктор Мартинов бугунги кунда Ўзбекистонда олий таълим тизимини ривожлантириш, малакали кадрлар тайёрлаш, хусусан, нефть ва газ соҳасида кадрлар тайёрлаш соҳасида амалга оширилаётган ишларга юқори баҳо берди.

    Шунингдек, меҳмон И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали фаолиятини янада такомиллаштириш, ўқув жараёнларига замонавий технологияларни, дастурий таъминотларни жорий этиш, соҳада ишлаб чиқариш билан дуал ҳамкорлик тизимини ривожлантириш, академик мобиллик бўйича тизимли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

    Учрашув давомида томонлар келгусида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, кенгайтириш ва уларни амалга ошириш учун зарурий тадбирларни белгилашга келишиб олдилар, деб хабар беради Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати.

    Маълумот ўрнида, Филиалнинг асосий вазифаси республиканинг нефть ва газ тармоғига И.М.Губкин номидаги РДНГУда қабул қилинган, умумхалқаро ва миллий талабларга мос келувчи юқори малакали мутахассислар тайёрлашдир.

    Ҳозирги кунда Филиалда 45 нафар маҳаллий ўқитувчи фаолият кўрсатяпти, улардан 4 нафари фан доктори ва 15 нафари фан номзодлари. Шунингдек, ўқув жараёнига И.М.Губкин номидаги РДНГУ мутахассислари ҳам жалб этилган.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates