баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Имконияти чекланган юртдошларимизга ногиронлик аравачалари топширилди

    3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди мазкур сана муносабати билан жойларда хайрия тадбирларини ўтказмоқда. Тадбирларда имконияти чекланган юртдошларимизга ногиронлик аравачалари, ортопедик ва эшитиш мосламалари топширилмоқда.

    — Бугун Яшнобод туманида ана шундай хайрия тадбири ташкил этилди, — дейди фонднинг Тошкент шаҳар бўлими бошқаруви раиси А.Далабоев. — 6 нафар юртдошимизга ногиронлик аравачаларини топширдик. Дарвоқе, Халқаро ногиронлар куни муносабати билан бошқа туманларда ҳам хайрия тадбирлари ўтказишилмоқда. Имконияти чекланган юртдошларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилаётган бу каби хайрли тадбирларни давом эттирамиз.

    Таъкидлаш керак, бугун Чилонзор туманида ҳам яна бир хайрли ишга қўл урилди. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Республика бошқаруви томонидан Чилонзор кўчаси 95-уйда истиқомат қилувчи Абдуғафур ота Ваҳобовга ҳам ногиронлик аравачаси совға қилинди.

    Халқаро ногиронлар куни муносабати билан ўтказилаётган хайрия тадбирлари декабрь ойининг охирига қадар давом этади.

    “Маҳалла” жамғармаси

    матбуот хизмати.    

    No date selected
    January 2022
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates