Имрон Хон: Самарқанд ва Бухорони кўришни ёшлигимдан орзу қилардим

    Долзарб 16 июл 2021 997

    Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов ҳамроҳлигида Самарқанд шаҳридаги Амир Темур мақбараси ва Регистон мажмуасида бўлди.

    Юқори мартабали меҳмонга мазкур обидаларнинг бунёд этилиш тарихи, буюк жаҳонгир Амир Темур ва темурийларнинг давлатчилик анъаналари, илм-фан ва маданият ҳомийси сифатида амалга оширган ишлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

    Регистон майдонидаги Тиллакори мадрасасида намойиш этилган миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари, бу ишни давом эттириб келаётган уста ва ҳунармандларнинг иши юқори мартабали меҳмонда катта таассурот қолдирди.

    Покистон Бош вазири ёшлигидан Самарқанд ва Бухорони кўришни орзу қилгани, Амир Темурнинг бунёдкорлик ишларини катта қизиқиш билан ўрганганини айтди. Имрон Хон буюк соҳибқироннинг бунёдкорлик ишларига дунёнинг турли мамлакатларидан энг яхши усталарни жалб қилгани ва у қурдирган биноларда мовий рангга алоҳида эътибор қаратилганини қайд этди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates