Имтиҳонни қаерда топширган маъқул

    Яшил сайёра 8 август 2021 761

    Маълумки, бу йил ҳам пандемия туфайли ОТМларга кириш имтиҳонлари, очиқ майдонларда, стадионларда ўтказиляпти. 2021-2022 ўқув йили учун 130дан ортиқ ОТМларга кириш имтиҳонлари асосан марказий стадионлар, олимпия захиралари коллежлари майдонларда бўлиб ўтади. Давлат тест маркази маълумотларига кўра, бу йилги кириш имтиҳонлари учун 1 миллион 237 минг 904 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган.

    Ёзнинг ниҳоятда иссиқ шароитида эса фақатгина пойтахтда тест синовлари яшил ҳудудлар, яъни Ботаника ҳамда «Ғалаба» боғларида ўтказиляпти. Бошқа бирон ҳудудда ОТМларга кириш имтиҳонлари соя-салқин истироҳат боғлари ёки хиёбонларда ташкил этилгани йўқ.

    Жазирама шароитда стадионда имтиҳон топширишнинг соғлиқ учун салбий томонлари мавжудлигини инкор қилиб бўлмайди. Бунда инсон танасининг ҳарорати 37,1 дан 38,8 гача кўтарилиши оқибатида тананинг қизаришига ва кучли чанқоққа олиб келиши, кейинчалик, ҳушдан кетиш ва нафас қисиши мумкин. Хиёбонларда имтиҳон топшириши эса саломатликка салбий таъсир кўрсатмайди.

    Тадқиқотларга кўра, катта ёшдаги дарахт йилига ўрта ҳисобда 150 килограмм карбонат ангидрид ютади, дарахтлар шаҳар шароитида атмосфера ҳавоси даражасини 2-8 градусга пасайтириши мумкин. Бинолар яқинида экилган дарахтлар эса кондиционерлардан фойдаланишни 30 фоизга камайтиради.

    Шу ўринда ҳақли савол туғилади. Жазирама иссиқ кунларда, ҳаво ҳарорати 43-44 даража иссиқ кузатилаётган бир пайтда тест синовларининг ўтказилиши учун нега истироҳат боғлари танланмади? Ҳудудлардаги 70дан ортиқ ОТМларга кириш имтиҳонлари нега хиёбонларда ўтказилмаяпти?

    Ваҳоланки, Жиззах шаҳридаги «Ўрда» экологик боғи, Самарқанддаги «Университет хиёбони», Намангандаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Навоийдаги Алишер Навоий номидаги марказий истироҳат боғлари ҳам имтиҳонлар ўтказиш учун айни шу кунларда қўл келиши мумкинку.

    Бугун пойтахтдаги бир қатор истироҳат боғлари фаолияти реконструкция ва бошқа сабабларга кўра тўхтатилган. Ғафур Ғулом, Мирзо Улуғбек, «Дўстлик» номидаги маданият ва истироҳат боғлари шулар жумласидандир. Доимий яшиллиги ва яратилган қулайликлари туфайли нафақат пойтахт, балки бутун мамлакатимиз аҳли эътироф этадиган ушбу боғларда ҳам тест синовлари ўтказилиши мумкин эди.

    Самарқанд шаҳридаги Мирзо Улуғбек, Термиздаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги боғларнинг айни пайтдаги ҳолати киши таъбини хира қилишдан нарига ўтмайди. Бу боғлар кўз ўнгимизда ўз тароватини йўқотиб, чиқиндилар билан тўлиб боряпти. Абитуриентлар эса очиқ майдонларда имтиҳон топширишда давом этяпти.

    Сирасини айтганда, шаҳарларимиздаги хиёбонларнинг кўпчилиги эътибордан четда қолиб кетган. Уларнинг кейинги тақдири борасида аниқ маълумотни учратиш мушкул.

    Умид қиламизки, мутасаддилар мазкур муаммоларга эътибор қаратиб, уларни бартараф этиш, хиёбонларни ҳақиқий яшил ҳудудларга ва аҳолимизнинг севимли масканларига айлантириш бўйича амалий қадамларни қўяди.

    Шу кунларда бўлиб ўтаётган ОТМларга кириш имтиҳонлари каби оммавий тадбирлар ҳам пандемия шароитида мазкур хиёбонларда ўтказилиши айни муддао бўларди.

    Камол Жуманиёзов, Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосари.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates