Индонезия қирғоқлари яқинига катта метеорит қулаб тушди

    Катта метеорит Ер атмосферасига кириб, Индонезия қирғоқлари яқинидаги Ява денгизига қулаб тушди.

    Бунгача Ғарбий Яванинг айрим ҳудудлари аҳолиси осмонда ёрқин олов шарини кўриб, кучли портлаш овозини эшитишган.

    Миллий тадқиқот ва инновациялар агентлиги (BRIN) олимлари коинот объекти жануби-ғарбдан Кунинган ва Cиребон ўртасида осмондан учиб ўтганини аниқлади. Унинг товуши метеорит атмосферанинг қуйи қатламларига кириб, зарба тўлқинини ҳосил қилганда пайдо бўлган. Маҳаллий вақт билан 18:39 да ерости силкиниши қайд этилди, деб хабар берди mir24.tv.

    Олимларнинг қайд этишича, портлаш ва ундан ҳосил бўлган ёруғлик аҳоли учун ҳеч қандай хавф туғдирмаган, деб хабар берди Jakarta Globe.


    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates