Индонезия ва Шарқий Тиморда кўчки ва сув тошқинлари 52 кишининг ҳаётига зомин бўлди

    Долзарб 5 апрел 2021 573

    Шарқий Индонезия ва унга қўшни Шарқий Тиморда кучли жала бир қатор кўчки ва селларни келтириб чиқарди. Натижада камида 52 киши қурбон бўлди.

    Индонезия Табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш агентлигининг берган маълумотига кўра, мамлакатда камида 41 киши вафот этган, 27 нафари эса бедарак йўқолган деб ҳисобланади.

    Шарқий Нуса-Тенгара провинциясидаги Адонара оролининг Ламенеле аҳоли яшаш пунктида ўнлаб уйларни кўчки олиб кетган. Фавқулодда вазиятлар бўйича маҳаллий агентлик раҳбари Ленни Оланинг сўзларига кўра, қутқарувчилар 35 та жасадни олиб чиққан ва камида беш нафар одам турли хил жароҳат олган.

    Оян Баян қишлоғида 40та уй вайрон бўлган, учта жасад топилган, юзлаб одамлар ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган. Вайбуракда уч киши табиий офат қурбони бўлган, етти киши бедарак йўқолган деб ҳисобланади.

    Оланинг сўзларига қараганда, кўчки Адонара оролида бешта кўприкни вайрон қилган. Шу билан бирга Дилидаги (Шарқий Тиморнинг пойтахти) кўчки 11 кишининг ҳаётига зомин бўлган, деб хабар беради «Interfax».

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates