Агентлик маълумотларига кўра, етти кундан бери бедарак йўқолган 27 ўқувчининг жасадини қидириш ишлари давом этмоқда. Улар асосан вайроналар остида қолиб кетган 13 ёшдан 19 ёшгача бўлган ўсмирлардир.
Вайроналарни тозалаш учун кранлардан фойдаланилган, қидирув ва тиклаш ишлари 60 фоизга бажарилган. Агентлик қидирув ишларини душанба куни якунламоқчи.
Аввалроқ қурбонлар сони 14 нафарни ташкил қилгани маълум қилинганди.
30 сентябрь куни Индонезиянинг Сидоаржо шаҳрида мактаб-интернат биноси қулаб тушгани, 100 га яқин одам жабрлангани хабар қилинганди, деб хабар берди, report.az.








