Индонезияда нефть танкеридаги ёнғин оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

    Индонезиянинг Риау вилоятида нефть ташувчи танкердаги ёнғин оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди, 18 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

    Ёнғин Батам шаҳридаги кема таъмирлаш заводида бўлган MT Federal II нефть ташувчи танкерда содир бўлган.

    Маҳаллий полиция бошлиғи Заенал Арифиннинг айтишича, жабрланганларнинг барчаси кемани таъмирлаётган ишчилардир.

    “Улардан баъзиларининг аҳволи оғир”, дейди у.

    Арифиннинг таъкидлашича, кема кимга қарашли экани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

    Ҳозирда ёнғин сабаблари ўрганилмоқда. Полиция, шунингдек, ҳодиса вақтида танкерда нефть бўлмаганини тасдиқлади, деб хабар берди report.az.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates