баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Индонезиядаги йирик нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин содир бўлди

    Ғарбий Ява провинциясидаги Балонган шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводида туннинг иккинчи ярмида портлаш ва унинг ортидан ёнғин келиб чиқди.

    Корхона мансуб бўлган «Пертанима» компанияси эълонда ёнғин сабабини кўрсатмаган. Лекин бунинг кучли момақалдироқ пайтида содир бўлганини таъкидлаяпти.

    Тахминларга кўра, нефть сақланадиган жой яшин таъсирида портлаган.

    Камида 5 нафар одам куйиш жароҳатлари билан шифохоналарга етказилган, яна атрофдаги уйларда яшовчи 1 000 нафардан кам бўлмаган аҳоли бошқа жойга кўчириб ўтказилган.

    Нефтни қайта ишловчи компания алангани назорат остига олишга уринаётганини, лекин ҳали ёнғинни бартараф этишнинг иложи бўлмаётганини маълум қилган.

    Қора тутундан ҳосил бўлган улкан устунлар юзлаб метр баландликка чўзилган. Хабар беришича, Жакартадан 225 километр узоқликда жойлашган завод кунига 125 минг баррель нефтни қайта ишлаш қувватига эга экан, деб хабар беради «Вести»

    No date selected
    April 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates