Индонезиялик телеижодкорлар Ўзбекистон туризмига оид видеоматериаллар тайёрлайди

    Туризм 23 феврал 2023 541

    Айни дамда Индонезиянинг «NET MEDIA» телеканали ижодкорлари Ўзбекистон ҳақида ҳужжатли фильм суратга оляпти.

    Таъкидлаш керакки, Самарқанд вилояти делегацияси жорий йил 27 январь – 3 февраль кунлари Малайзия ва Индонезияга ташриф буюриб, Индонезиянинг «NET MEDIA» компанияси билан учрашган ва бунда компания вакиллари Ўзбекистонга таклиф этилган эди.

    Шу кунларда телеканал ижодкорлари Самарқандда суратга олиш ишларини давом эттиряпти. Ижодий гуруҳ вилоятнинг диққатга сазовор жойлари, ўзбек халқининг бой тарихи, маданияти, бетакрор табиати ва меҳмондўстлигини кадрларга муҳрлаяпти.

    Қайд этиш жоизки, бунга қадар индонезиялик ижодкорлар Тошкентда бўлиб, пойтахтимизнинг тарихий-маданий объектлари, истироҳат боғлари, метро бекатлари, бозорлари ва бошқа диққатга сазовор жойлари ҳақида қисқа метражли видеоролик ва фильмлар тасвирга олди. Жумладан, ижодкорлар «Ҳазрати Имом» ва «Сузук ота» мажмуалари, Ислом цивилизация маркази, «Чорсу» бозори, «Наврўз» боғи, «Янги Ўзбекистон» боғи ва бошқа яна бир қанча объектларига ташриф буюрди, деб хабар беради Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.

    Маълумот учун, «NET MEDIA» телевидениеси ижодкорлари 1 мартга қадар Бухоро ва Тошкент вилоятларида ҳам тасвирга олиш ишларини режалаштирган. Бундан мақсад юртимизнинг туризм салоҳияти ва брендини дунё бўйлаб кенг тарғиб қилиш ҳамда хорижий сайёҳлар эътиборини Ўзбекистонга кўпроқ жалб қилишдир.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates