баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    «Infozakon.kz» интернет портали Ўзбекистон Президенти сайлови ҳақида хабар тарқатди

    Қозоғистоннинг «Infozakon.kz» интернет портали Ўзбекистон Президенти сайлови кампаниясининг бошлангани ҳақида хабар тарқатди.

    Қозоғистоннинг «Infozakon.kz» интернет портали саҳифасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампанияси бошлангани тўғрисидаги мақола эълон қилинди.

    «Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Президенти сайлови кампанияси бошланганини эълон қилди» сарлавҳали ушбу мақолада Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг жорий йил 23 июлда бўлиб ўтган йиғилишида давлат раҳбари сайлови бошлангани маълум қилингани билан боғлиқ тафсилотлар атрофлича қаламга олинган.

    Президент сайлови 2021 йил 8 февралда Ўзбекистон Конституциясининг 117-моддасига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, жорий йил октябрь ойида бўлиб ўтади.

    «Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев сайловлар янги сайлов қонунчилиги, умум эътироф этилган халқаро андозалар ҳамда демократия тамойиллари – очиқлик ва ошкоралик асосида ўтказилишини алоҳида таъкидлади», — деб ёзади «Infozakon.kz».

    Мақолада 2016 йил 4 декабрда бўлиб ўтган Президент сайловидан кейинги беш йил ичида халқ ва давлат ҳаётида, жамиятда ҳамда миллий сайлов қонунчилигида улкан ўзгаришлар рўй бергани ҳам алоҳида қайд этилган, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    September 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates