Инглиз тилини биладиган мутахассисларни тайёрлашда «Тинчлик корпуси» билан ҳамкорлик қилинади

    Шу йилнинг 23 март куни БМТнинг Сув масалалари бўйича конференциясида иштирок этган Ўзбекистон делегацияси аъзоси Саида Мирзиёева Вашингтонда «Тинчлик корпуси» бош директори ўринбосари Томас Пэн билан учрашди. 

    Учрашувда таълим ва тил ўрганиш бўйича ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилинди.

    Саида Мирзиёева давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилаётган, жумладан, таълим соҳасидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлагани учун жаноб Пэнга чуқур миннатдорлик билдирди.

    Суҳбат чоғида мамлакатимизда инглиз тилини ўқитадиган америкалик кўнгилли ўқитувчиларнинг фаолиятини янгилаш, жумладан, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, АКТ ва илғор технологиялар каби соҳаларда инглиз тилидаги мутахассисларни тайёрлашга қаратилган масалаларни ҳал этишда Ўзбекистон «Тинчлик корпуси» билан яқин ҳамкорлик қилиши жуда муҳим экани таъкидлаб ўтилди.

    — Ишончим комилки, бугунги учршувимиз икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади, — дейди Саида Мирзиёева.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates