Иннопром-2022: саноат соҳасидаги кооперация

    Рақамлаштириш 27 апрел 2022 2352

    Халқаро саноат кўргазмасининг дастури алоҳида мавзуларга бағишланган мунозаралар ва натижадорлиги юқори бўлган тадбирларга тўла. «Саноат соҳасидаги кооперация: рақамлаштириш, автоматлаштириш ва илғор технологиялар» мавзусида бўлиб ўтган панель мунозараси ушбу тадбирлар қаторига киради.

    Унда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари А.Воитов, шунингдек, кўргазмада иштирок этаётган мамлакатлар расмийлари ва ҳудудларининг раҳбарлари қатнашди.

    Сессия иштирокчиларга саноат кооперацияси жараёнларини рақамлаштириш соҳасида тажриба алмашиш имконини берди. Маърузачилар кўргазма доирасида бўлиб ўтаётган панель мунозаралари мамлакат ичида ҳамда бутун минтақа ҳудудида кооперация занжирларини яратишга қаратилган тўғри иқтисодий йўналишга эга эканлигини таъкидладилар.

    А.Воитовнинг нутқи давомида бугунги кунда рақамли платформалар давлатлар чегараларидан ошиб, турли мамлакатлардаги корхоналарни бир-бирига яқинлаштираётгани, уларга арзон нархларда хом ашё топиш, янги савдо бозорларини кашф этиш, технологиялар трансферини осонлаштириш имкониятларини тақдим этаётгани таъкидланди. Келгусида ахборот-коммуникация технологияларидан фаол фойдаланиш, шериклар топиш, шартномалар тузиш ва шартнома мажбуриятларини бажаришнинг барча жараёнларини рақамлаштирмасдан туриб, кооперация алоқаларини янада ривожлантириш имкони йўқлиги таъкидланди. Ушбу вазифа ягона, ажралмас ва илғор хорижий аналоглардан кам бўлмаган, саноат кооперациясининг рақамли экотизимини яратишни талаб қилади. Ўзбекистонда «cooperation.uz» электрон ҳамкорлик портали ушбу рақамли экотизимнинг асосий элементига айланди. Мазкур электрон савдо майдончаси маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида саноат кооперациясини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, саноат ишлаб чиқаришини кенгайтириш ҳамда кичик бизнесни ишлаб чиқариш фаолиятига жалб этишга хизмат қиляпти.

    Сўзга чиққанлар ўзаро тажриба ва технологик ишланмалар алмашиш жараёни Марказий Осиё иқтисодиётлари ва халқлари ўртасидаги алоқаларни сезиларли даражада мустаҳкамлашини таъкидлади, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    Рақамли технологиялар минтақа мамлакатлари компанияларига бизнесни ўзаро манфаатли, ҳамкорлик муносабатларини эса ишончли ва узоқ муддатли қилиш имконини беради.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates