“Иннопром. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмасида Фарғона вилояти тақдимоти ўтказилди

    Халқаро кўргазманинг бизнес-анжуманида вилоятнинг улкан иқтисодий-инвестицион ва туристик салоҳияти, амалга оширилаётган йирик лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берилди.

    Кўргазмада Ўзбекистон, Россия, Белорусь, Венгрия, Франция, Қозоғистон ва бошқа давлатлардан 700 дан ошиқ ишлаб чиқариш компаниялари ва бизнес делегациялари ҳамда расмийлар иштирок этмоқда.

    Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмасининг бизнес дастури доирасида ташкил этилган “Ҳудудий саноат сиёсатини амалга ошириш ва мувофиқлаштириш: ҳамкорлик форматлари, энг яхши амалиётлар, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари” мавзусидаги ихтисослаштирилган сессияда Фарғона вилояти иқтисодий-инвестицион салоҳиятининг тақдимоти ўтказилди.

    Иштирокчи давлатлар ҳудудлари раҳбарлари ҳамда ишбилармонлари иштирокида бўлиб ўтган ушбу сессияда Фарғона вилоятининг технологик ўсиш макони сифатидаги истиқболлари юқори баҳоланди.

    Бугун ўз ишини якунлайдиган “Иннопром. Марказий Осиё” кўргазмасидан кўзланган мақсад ҳам саноат соҳасидаги энг янги технологиялар ва ишланмаларни тарғиб қилиш, янги ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш, битимлар тузиш ва натижада саноат кооперацияси бўйича янги лойиҳаларни амалга оширишдан иборат. Бу ҳақида Фарғона вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates