Инновацион ривожланиш вазири Аргентина элчиси билан учрашди

    Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Аргентина Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган (қароргоҳи Москва шаҳрида) Эдуардо Антонио Зуайнни қабул қилди.

    Учрашув давомида икки давлат ўртасида қишлоқ хўжалиги, энергетика, виночилик ва бошқа соҳаларда қўшма илмий лойиҳаларни ташкил этиш, шунингдек ўзаро тажриба алмашинуви ҳамда ёш олимларнинг илмий стажировкаларини ташкил қилиш каби масалалар муҳокама қилинди.

    Томонлар муҳокама қилинган йўналишлар бўйича ҳамкорлик тафсилотларини ўрганиш ҳамда икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида илм-фан, инновациялар ва технологиялар бўйича ҳамкорлик битими тузилиши имкониятларини ўрганиб чиқишга келишиб олдилар.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates