Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий стратегиянинг дастлабки самаралари

    Ижтимоий ҳаёт 22 сентябр 2020 662

    Ўзбекистон Президентининг жорий йил 22 июндаги Фармони билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегияси, шунингдек ушбу ҳужжат талабларини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланган. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказига Миллий стратегия ва «Йўл харитаси»нинг сифатли ҳамда ўз вақтида амалга оширилиши бўйича доимий мониторинг олиб бориш вазифаси юклатилган.

    Бу ҳақда сўз борганда, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисидаги маълумотлар БМТнинг олтита тилида нашр этилгани ва Бош Ассамблеянинг 74-сессияси расмий ҳужжати сифатида тарқатилганини алоҳида қайд этиш лозим.

    Миллий стратегия доирасида 53 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш, 37 та чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда 8 та халқаро шартномани ратификация қилиш белгиланган.

    Миллий стратегияда жами 33 та қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш назарда тутилган. Бу ўринда 20 та янги қонун лойиҳалари, мавжуд қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича 4 та қонун лойиҳаси ва амалдаги 9 та қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳалари ҳақида сўз бормоқда.

    Ушбу қонунларнинг муайян қисми қабул қилинганини таъкидлаш лозим. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти 2020 йил 17 августда «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонунни имзолади. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач кучга киради.

    Янги Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 17 апрелда қабул қилинган «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқланди. Қонуннинг мақсади одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат бўлиб, одам савдосидан жабрланган фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини кафолатли ҳимоялашга хизмат қилади.

    Ўз навбатида, халқаро ҳужжатлар, жумладан, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт, БМТ ва ЕХҲТнинг тегишли норматив ҳужжатларига таянган ҳолда, «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг янги таҳрирдаги лойиҳаси ишлаб чиқилди.

    Қонун лойиҳаси ҳар кимнинг виждон эркинлигига бўлган ҳуқуқини, динга бўлган муносабатдан ташқари фуқаролар тенглигини, жамиятда миллатлараро ва конфессиялараро келишувни таъминлаш борасида давлат органлари ва диний ташкилотлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган.

    Шу йил 15 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳаси муҳокама этилди. Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан кўриб чиқилиб, биринчи ўқишда қабул қилинди.

    Айни пайтда “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги ҳамда “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонунлар Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган ва Сенат томонидан маъқулланган. Меҳнат кодексининг янги таҳрири лойиҳаси эса куни кеча жамоатчилик муҳокамасига ҳавола этилди.

    Шу билан бирга, суд фаолиятига оид 5 та Кодекс, яъни Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекси, Фуқаролик кодекси, Жиноят-ижроия кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс янги таҳрирда ишлаб чиқилмоқда.

    Судьялар ҳамжамияти органларининг ҳуқуқий асослари ҳам шакллантирилмоқда. Шунингдек, "Адвокатура ва адвокатлик фаолияти тўғрисида" ҳамда "Бепул юридик ёрдам тўғрисида"ги янги қонун лойиҳаларини тайёрлашга киришилган.

    Миллий стратегия ижроси доирасида жорий йил 12-13 август кунлари ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг долзарб масалаларига бағишлаб Самарқанд веб-форуми ўтказилди. Халқаро анжуман якунида "Ёшлар-2020: глобал бирдамлик, барқарор тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари" номли Самарқанд резолюцияси қабул қилинди. Самарқанд резолюцияси БМТ Бош Ассамблеяси 74-сессиясининг расмий ҳужжати сифатида тақдим этилди.

    Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Доимий кенгашининг яқинда бўлиб ўтган мажлиси якунида Самарқанд резолюцияси ЕХҲТ Доимий кенгашининг расмий ҳужжати сифатида тарқатилди. Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котибиятининг расмий хати билан эса Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд веб-форумининг якуний ҳужжати ИҲТга аъзо барча давлатларга юборилган.

    Айни пайтда Самарқанд резолюцияси матни БМТнинг Расмий ҳужжатлар тизимида А/74/998 рақами остида жойлаштирилган. Мазкур ҳужжат Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) расмий сайтида ҳам эълон қилинган.

    Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»да белгиланган вазифаларнинг амалга оширилиши юзасидан 2020 йил 10 сентябрь ҳолатидаги мониторинг натижалари «Йўл харитаси»нинг жами 78 бандидан 17 таси бўйича ижро муддати якунлангани, 7 та банд бўйича ишлар ўз муддатида бажарилганини кўрсатди. «Йўл харитаси»нинг 2 та бандида белгиланган вазифалар ҳатто муддатидан олдин адо этилгани эътиборлидир.

    Бугунги кунда муддати етган 8 та банд ижроси бўйича қизғин иш бормоқда. Ижро муддати якунланмаган 61 та банддаги вазифаларни амалга ошириш бўйича ишлар ҳам изчил давом этмоқда. Шу билан бирга, «Йўл харитаси»даги айрим бандларда белгиланган вазифаларнинг бажарилиши бўйича маълумотлар масъул ташкилотлар томонидан ўз вақтида тақдим этилмагани кузатилди.

    Қисқа фурсатда хорижий ҳамда миллий оммавий ахборот воситаларида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегиясининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти кенг ёритилди. Таҳлилларга кўра, бу жараёнда ҳозирга қадар жами 80 та, шу жумладан 49 та электрон, 16 та босма миллий оммавий ахборот воситаси ва 15 та хорижий оммавий ахборот воситаси фаол иштирок этган.

    Инсон ҳуқуқлари бўйича

    Ўзбекистон Республикаси

    Миллий марказининг

    матбуот хизмати

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates