Қарорга кўра, қуйидагилар 2026–2027 йилларда интеллектуал мулк соҳасини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгиланди, жумладан:
- мамлакатда рўйхатдан ўтказилган интеллектуал мулк объектлари сонини 100 мингтага етказиш;
- интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш жараёнида технологияларидан фойдаланиш орқали экспертиза муддатларини 2 баробарга қисқартириш.
Адлия вазирлигининг “Саноат мулки муҳофазаси” ва “IP Protection” ахборот порталлари негизида қуйидагиларни амалга ошириш имконини берувчи “Интеллектуал мулк муҳофазаси” портали ишга туширилади:
- интеллектуал мулк масалаларига оид мурожаатларни қабул қилиш;
- интеллектуал мулк объектлари билан боғлиқ шартномаларни онлайн тузиш.
контрафакт товарлар ҳамда интеллектуал мулк ҳуқуқларини бузганлиги учун фаолияти чекланган веб-сайтлар тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш.








