Интернет жаҳон тармоғидан фойдаланиш янги Қомусимиз ҳимоясида бўлади

    Таълим 29 июн 2022 334

    Амалдаги Конституциямизнинг 29-моддасида фуқароларнинг ахборот олиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқлари аниқ белгилаб берилган.

    Шу билан бирга, мазкур моддада бугунги ахборот технологияларининг жадал ривожланиши шароитида интернет ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш масалалари ўз ҳуқуқий аксини топмаган эди.

    Ваҳоланки, технологиялар асри ҳисобланган 21-асрда ҳар бир инсон ўз мобил телефони ёки компьютери орқали Интернет жаҳон тармоғига кириши, ундан ўз хоҳиш ва эҳтиёжларига кўра фойдаланиши зарурияти – ҳозирги замоннинг нормал ҳаёт тарзига айланган. Фуқаронинг Интернет жаҳон тармоғидан эркин фойдаланиш ҳуқуқи бузилмас бўлиши мамлакатимизда ахборот эркинлигига берилаётган катта эътибордир.

    Бироқ Интернет жаҳон тармоқлари орқали кириб келаётган баъзи таҳдидларни, уларнинг деструктив омилларини, ёшларимизга салбий таъсирини ҳисобга олиб, уни зарур бўлганда, шу заруратга асос бўлганда чеклаш ҳоллари жаҳон тажрибасидан ҳам маълум. Конституциямизнинг янги таҳриридаги 29-моддада “Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга. Ҳар ким исталган ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқига эга.

    Ҳар ким Интернет жаҳон ахборот тармоғига кириш ва ундан эркин фойдаланиш ҳуқуқига эга.

    Мазкур ҳуқуқларни чеклашга фақат мавжуд конституциявий тузумни, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамоат хавфсизлигини ҳамда тартибини ҳимоя қилиш, шунингдек давлат сири ёки бошқа сир деб эътироф этилган ахборот ошкор этилишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолларда, қонун билан йўл қўйилади”, шаклида ўзгартирилиши, бир томондан, ахборот эркинлигининг бузилмаслигини таъминласа, яъни Интернетдан эркин фойдаланишнинг ҳуқуқий мухофазасини билдирса, иккинчи томондан, ҳар бир инсоннинг – давлатимиз фуқаросининг ахборот маконидаги ва шахсий ҳаётидаги бошқа ҳақ-ҳуқуқларининг поймол этилмаслигини таъминлайди.

    Шу нуқтаи назардан мазкур моддага киритилаётган ўзгартириш ҳар жиҳатдан фойдали эканига шубҳа йўқ, албатта.

    Музаффар ЖАЛОЛОВ,

    Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates