Инвесторларни манзилли қўллаб-қувватлаш – муҳим устувор мақсад

    Инвестициялар 24 феврал 2021 434

    Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков «Индорама» (Цингапур) компанияси директори Пракаш Кежривал билан учрашув ўтказди.

    Учрашув давомида Қўқон шаҳрида йигирув ишлаб чиқаришини, Қашқадарё, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида умумий майдони 100 минг гектарга яқин пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил этиш лойиҳасини ҳамда Қўқон суперфосфат заводини модернизация қилиш лойиҳасини назарда тутган ҳолда, цингапурлик инвесторнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари амалга оширилиши муҳокама қилинди. Жумладан, жорий йилда хўжаликлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, ишлаб чиқариш объектларини муҳандислик коммуникацияларига улаш ва дала ишларини олиб бориш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

    Хорижий инвестор Қашқадарё вилояти Касби туманида логистика маркази ва машина-трактор паркини қуриш орқали янги ташкил этилаётган ишлаб чиқариш объектларининг техник базасини кенгайтириш ҳамда Сирдарё вилояти Сардоба туманида пахтани қайта ишлаш бўйича янги корхона ташкил этиш юзасидан режаларини билдирди.

    Томонлар ушбу ташаббусларни амалга ошириш доирасида ўзаро ҳамкорлик қилиш йўлларини муҳокама этдилар, шунингдек, мавжуд амалий масалаларни ҳал этишнинг аниқ алгоритмларини ишлаб чиқдилар, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    Учрашув якунида цингапурлик инвестор тарафидан Республикада амалга оширилаётган лойиҳа ва ташаббусларни Ўзбекистон томони тўлиқ қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигига ишонтирилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates