Иқтисодий жараёнларнинг сусайиши шароитда Ўзбекистоннинг таълим йўналишидаги ислоҳотлари эътирофга сазовордир

    Покистон ва халқаро муносабатлар маркази президенти Амна Мунаввар Малик Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Кичик ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим бериш бўйича иккинчи Бутунжаҳон конференциясидаги нутқи ҳақидаги фикрларини билдирди.

    -Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳрида ўтказилган Кичик ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим бериш бўйича иккинчи Бутунжаҳон конференциясининг очилиш маросимидаги нутқи билан танишишг асносида мамлакатда таълим соҳасини илғор тажриба асосида ислоҳ қилиш бўйича қилинган ишлар тўғрисида тўлиқ тасаввурга эга бўлдим.

    Таълим соҳаси йўналтирилган маблағлар ёрдамида ўрта ва узоқ муддатда натижа берадиган соҳа ҳисобланиши сир эмас. Сарфланган маблағлар натижа беришини кутиш эса доим ҳам соҳага зарур молиявий маблағларни йўналтириш имконини бермайди. Бунинг устига сўнгги йилларда жаҳонда коронавирус пандемияси ва унинг оқибатида иқтисодий жараёнларнинг сусайиши кузатилди. Шундай шароитда ҳам Ўзбекистоннинг таълим йўналишида ислоҳотларни давом этирганлиги алоҳида эътирофга сазовордир.

    Мактабгача ёшдаги болаларнинг 70 фоизи қамраб олинганлиги, 2025 йилга қадар бу кўрсаткични 80 фоизга етказиш режалаштирилаёганлиги давлат раҳбарининг таълим, кенг маънода эса мамлакат келажаги хусусида қайғураётганидан далолат беради.

    Таълимнинг тўрт узвий бўғинини халқаро тажриба, замонавий интерактив ўқитиш услублари, амалий билим ва кўникмаларни жалб қилган ҳамда моддий-техник базани янгилаган ҳолда қайта жонлантириш, мамлакат тараққиёти ҳамда аҳоли фаровонлигини ошириш йўлида ташланган улкан қадам ҳисобланади.

    Таълим ва тарбия жараёнининг узвий ҳолда олиб борилиши биз яшаб турган замоннинг долзарб масалаларидан. Юксак тарбия ва чуқур билимга эга ёшлардан албатта етук кадрлар етишиб чиқади.

    Барқарор ривожланишни таъминлаш, биргаликда глобал хавф ва таҳдидларга қарши курашишда барча соҳаларда, жумладан, мактабгача таълим йўналишида ўзаро тажриба алмашиш, фундаментал методика ва қўлланмаларни мувофиқаштиришнинг аҳамияти катта. Тошкентда бўлиб ўтган халқаро анжуман эса саъй-ҳаракатларимизни бирлаштириш учун қулай шароит яратиб беради, деб ўйлайман.

    Ўзбекистон Президенти ва ҳукуматига таълим соҳасига бераётган эътибори, мамлакат ва жаҳон ёшлари тақдирига бефарқ бўлмаётганлиги, бу борада куч-ғайратини аямаётганлиги учун миннатдорлик билдираман.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates