Иқтисодий ўсиш ва аҳоли фаровонлигини таъминлаш — устувор вазифа

    Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз жаҳоннинг иқтисодий жиҳатдан бақувват давлатлари иқтисодиётида ҳам сезиларли даражада таъсир ўтказди. Табиийки, бу жараён Ўзбекистон иқтисодиётини ҳам четлаб ўтаётгани йўқ.

    Президентимиз раислигида жорий йилда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда иқтисодиётни кўтариш, аҳолини иш билан таъминлаш, камбағалликни қисқартириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

    Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида қайд этилганидек, 2021 йилда мамлакат иқтисодиёти камида 5 фоиз ўсиши мақсад қилинган. Бироқ глобал иқтисодиётдаги ноаниқлик иқтисодий ўсишнинг қўшимча захираларини топиш ва сафарбар қилишни талаб этмоқда.

    Шу боис, Президентимиз барча даражадаги раҳбарларга ўз соҳаси бўйича маҳаллалардаги ҳолатни ўрганиш, “ўсиш нуқталари”ни аниқлаб, уларни ривожлантириш вазифасини қўйди. Йиғилишда иқтисодий комплекс вакилларини маҳаллага жалб этган ҳолда барча органлар фаолиятини ўзаро мувофиқлаштириш кераклиги ва масалани жойида ҳал этиш бўйича уларга барча ваколатлар берилиши айтилди.

    Давлат бошқаруви академиясига маҳалла раислари ва мазкур тизимдаги барча ходимлар учун ўқувлар ташкил қилиш, бунинг учун махсус дастур ва қўлланмалар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Президентимиз камбағалликни қисқартириш масаласига яна бир бор тўхталиб, мутасаддиларга аҳолини тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш юзасидан кўрсатмалар берди.

    Саидқаҳҳор ХОЛХЎЖАЕВ, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари:

    — Давлатимиз раҳбари жорий йилда маҳаллалар билан ишлашда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда ушбу комплексга кирувчи бир қанча тижорат банкларининг вазифасини, ишни қандай ташкил этиш лозимлигини қайд этиб ўтди.

    Янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш энг устувор йўналиш сифатида белгиланди. Маҳаллалар, ҳудудлардаги тадбиркорлик субъектларини янада ривожлантириш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш, шу билан бирга, янги тадбиркорлик субъектларини яратишга кўмаклашиш ҳам муҳим масала эканлиги таъкидланди.

    Шунингдек, ҳар бир маҳаллада яшаётган аҳолининг ижтимоий ҳолатини ўрганиб, уларни яхшилаш бўйича тизимли ишларни амалга оширишга кўрсатма берилди. Йиғилишда буни қандай ташкил этиш, маҳаллаларда ишлаш бўйича кимларни жалб этиш ва улар нима иш билан банд бўлиши борасидаги барча масалаларга тўхталиб ўтилди.

    Ташкил этиладиган ўқувлар, “маҳаллабай” ишлашнинг тизимли чораларини кўриш ва унинг назоратини юритиш бўйича кўрсатмалар берилди. Белгиланган ишларни сифатли ташкил этиш ва ижросини таъминлаш олдимиздаги энг муҳим вазифадир.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates