Мукофотнинг ярми Мокирга “технологик тараққиёт натижасида барқарор иқтисодий ўсиш учун зарур шарт-шароитларни кашф этгани учун”, қолган ярми эса Агион ва Ховиттга “ижодий ҳалокат орқали иқтисодий ўсиш назариясини ишлаб чиққани учун” берилади.
2024 йилда Иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти Дарон Аcемоглу, Саймон Жонсон ва Жеймс Робинсонга “институтларнинг шаклланиши ва уларнинг иқтисодий фаровонликка таъсири бўйича тадқиқотлари учун” берилганди.
Иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилиниши Нобель ҳафталигига якун ясайди.
Совриндорларга мукофот 10 декабрь, Альфред Нобель вафот этган куни Стокгольм ва Ослода топширилади, деб хабар берди meduza.io.








