Иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги делегацияси Беларусга ташриф буюрди

    Жорий йил 23-26 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Рустамов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси хизмсат сафари билан Беларуснинг Могилёв шаҳрида бўлди.

    Сафар доирасида делегация аъзолари МДҲ Ҳудудлараро ва чегараолди ҳамкорлик бўйича Кенгашининг XI йиғилиши ҳамда XIII “Мельница успеха” Халқаро иқтисодий форумида иштирок этишди.

    МДҲ Ҳудудлараро ва чегараолди ҳамкорлик бўйича Кенгашининг йиғилиши кун тартибида саккиз масала кўриб чиқилди. Жумладан, МДҲга аъзо давлатларда ҳудудлараро ва чегараолди ҳамкорлиги доирасида амалга оширилган ишлар, аввалги йиғилишларда қабул қилинган қарорлар ҳамда 2030 йилгача мўжалланган иқтисодий тараққиёт стратегиясини ҳудудлараро ва чегараолди ҳамкорлик қисми йўналишидаги (2021-2025 йиллар) чора-тадбирлар ижроси ҳолатлари ҳамда Савдо-саноат палаталарининг фаолияти бўйича ижобий хулосалар қабул қилинди.

    Шунингдек, МДҲ Ҳудудлараро Форумини ўтказиш (Ўзбекистон ташаббуси билан ишлаб чиқилган) ва чегараолди кутубхоналар негизида кутубхона-ахборот маконини ривожлантириш концепциялари маъқулланиб, ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш учун МДҲ ижроя қўмитасига юбориш тўғрисида қарор қабул қилинди.

    “Мельница успеха” Халқаро иқтисодий форуми доирасида Беларусь Республикаси Иқтисодиёт вазири ўринбосари Татьяна Бранцевич билан учрашув ўтказилди.

    Учрашувда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти билан Беларусь Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги тасарруфидаги Илмий-тадқиқот институти ўртасида макроиқтисодий прогнозлаш, озиқ-овқат хавфсизлиги, иқтисодиётга инвестицияларни жалб этиш имкониятларини ўрта муддатга прогнозлаш, саноат корхоналарида энергосамарадорлик, IT cоҳаси, юқори малакали кадрларни тайёрлаш каби йўналишларда ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришилди.

    Ташриф давомида элчихона томонидан мамлакатимиз делегацияси учун “Могилевхимволокно” ОАЖ, “Бабушкина Крынка” ОАЖ, “МАЗ” ОАЖнинг “Могилёвтрансмаш” заводи, "Могилёвлифтмаш" ОАЖ, “Моготекс” ОАЖ каби бир қатор ташкилот ва тадбиркорлик субъектларида учрашувлар ташкил этилди.

    Уларда Ўзбекистон билан ҳамкорлик ўрнатишга қизиқиш билдирилди ва келгусида икки томонлама алоқаларни янада ривожлантиришга келишиб олинди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates