Иш ҳақини ололмаётганлар адлиядан ёрдам сўради. Муаммо ижобий ечим топди

    Ижтимоий ҳаёт 12 август 2020 3262

    Сирдарё вилояти адлия бошқармаси томонидан фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида ва сифатли ўрганиб чиқиш ҳамда аниқланган ҳуқуқ бузилиши юзасидан зудлик билан чоралар кўрилишига жиддий эътибор қаратилмоқда.

    Мисол учун, Сирдарё вилояти адлия бошқармаси томонидан фуқаро Т.Каражанов ва бошқаларининг Сайхунобод туманлараро «Агрокимё-ҳимоя» минерал ўғитлар базасидан иш ҳақларини ундириб беришни сўраб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

    Ўрганишда, Сайхунобод туманлараро «Агрокимёҳимоя» минерал ўғитлар базаси билан фуқаро Турғунбой Каражановнинг ўртасида тузилган меҳнат шартномасида ўз вақтида иш ҳақини тўлаб берилиши кўрсатилган бўлсада, корхона томонидан жами 12 632 061 сўм иш ҳақлари тўлаб берилмаганлиги, оқибатда Сайхунобод туманлараро «Агрокимёҳимоя» минерал ўғитлар базаси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 мартдаги «Иш ҳақи ўз вақтида тўланишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 88-сонли қарори талаблари бажарилмаганлиги аниқланди.

    Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 154-моддасига кўра иш берувчи молиявий аҳволидан қатъий назар ходимга бажарган иш учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ ушбу Кодекснинг 161-моддасида кўрсатилган муддатларда тўлаши шартлиги белгиланган.

    Шу боис, фуқаро Т.Каражанов ва бошқаларнинг қонуний манфаатларини кўзлаб, Сирдарё туманлараро судига даъво аризаси киритилди ва суднинг қарорига асосан ушбу фуқаролар фойдасига Сайхунобод туманлараро «Агрокимёҳимоя» минерал ўғитлар базаси ҳисобидан жами 12 632 061 сўм иш ҳақини ундириш ҳақида суд буйруғи чиқарилди. Бу билан фуқароларнинг мурожаатлари қаноатлантирилди.

    Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ушбу соҳада фуқароларнинг қонуний манфаатларини кўзлаб, 125 та тақдимнома, судларга 1 млрд 3 млн сўмлик 115 та даъво аризалар, 22 та маъмурий таклифлар (маъмурий баённомалар) ҳамда 624 та огоҳномалар киритилди.

    Киритилган таъсир чоралари натижасида жисмоний ва юридик шахслар фойдасига 1 млрд 653 млн сўм маблағ ундирилди, 60 нафар шахс интизомий ва 14 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

    Хулоса қилиб айтганда, адлия органлари Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган инсон ҳуқуқ ва эркинликларини юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда олға илгарилаб бораётганлигини кўришимиз мумкин.

    С.Тоғаев,

    Сирдарё вилояти адлия

    бошқармаси бошлиғи

    ўринбосари

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates