Иш вақтида телефонда гаплашиб бўлмайдими?

    Биласизми? 3 феврал 2023 3699

    Ишхонада бир неча бор телефонда гаплашганимни кўриб, кадрлар бўлими бошлиғи менга танбеҳ берди. Нима, иш пайтида телефонда гаплашиш мумкин эмасми?

    Ходимнинг меҳнат вазифалари ички тартиб-қоидаларида, интизом тўғрисидаги устав ва низомларда, корхонада қабул қилинадиган локал ҳужжатларда (жамоа шартномаларида, йўриқномалар ва ҳоказоларда), меҳнат шартномасида аниқ белгилаб қўйилади. Ҳар бир ходим ўзига юклатиладиган меҳнат вазифалари доираси билан олдиндан таништирилиши лозим.

    Демак, агар ташкилот ички локал ҳужжатларида ходимларга уяли алоқа воситаларидан фойдаланиш тақиқланган бўлса ёки телефон ишлатиш юзасидан алоҳида талаблар белгиланган бўлса, ходимлар, албатта, бу талабларга риоя этишлари керак бўлади.

    Бу талабларга риоя қилмаган ходимларга:

    1) ҳайфсан;

    2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима. (Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима солиш ҳоллари ҳам назарда тутилиши мумкин);

    3) меҳнат шартномасини бекор қилиш (Меҳнат кодекси, 100-модда иккинчи қисмининг 3 ва 4-бандлари) каби интизомий жазолардан бири қўлланилиши мумкин.

    Уяли телефон ишлатиш бўйича талаблар ички қоидаларда белгиланмаган тақдирда ҳам, ходим ўз меҳнат вазифаларига кирмайдиган ва унга халақит берадиган ишларни бажарганлиги ҳамда иш вақтини беҳуда сарфлаганлиги учун юқоридаги жавобгарлик чоралари қўлланилиши мумкин.

    Саволга ҳуқуқшунос Мақсуд Мустафоев жавоб берди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates