«Ishan Group» компанияси Андижонга инсонпарварлик ёрдам қўлини чўзди

    Халқаро ҳамкорлик 10 август 2020 1827

    Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонасида «Ishan Group» компанияси раиси ва бошқарувчи директори Ракеш Шарма билан учрашув бўлиб ўтди.

    «Ishan Group» компанияси жорий йил июль ойида Андижон вилоятида ўзбекистонлик шериклар билан биргаликда «N-95» тиббий ниқобларини ишлаб чиқариш бўйича инвестицион лойиҳани амалга оширди. Айни пайтда Ҳиндистон компанияси ушбу маҳсулотларни экспорт қилишни бошлаш учун Буюк Британия компаниялари билан музокаралар олиб бормоқда. Бундан ташқари, гигиена маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳасини тез кунларда амалга ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

    Музокаралар чоғида Р.Шарма мамлакатимиздаги фаолиятини кенгайтиришга қизиқиш билдирди. Хусусан, Ҳиндистон компанияси қизилмия илдизини қайта ишлаш ва фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришдан тортиб, Хоразм вилояти сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантиришгача бўлган қатор муҳим лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга тайёр эканлиги билдирилди.

    Ҳар бир лойиҳани атрофлича муҳокама қилиш учун Хоразм вилояти ҳокимлиги, тегишли вазирликлар ва Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси вакиллари иштирокида онлайн музокаралар ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди.

    Ҳиндистонлик инвестор карантин чекловлари юмшатилгач, Андижон ва Хоразм вилоятлари ҳокимликларида илгари эришилган келишувлар ва қўшма инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокаралар олиб бориш учун Ўзбекистонга ташриф буюришини айтди. Шу билан бирга, у ўз делегацияси таркибига Ўзбекистон иқтисодиётининг турли соҳаларига сармоя киритишга қизиқиш билдираётган қатор ҳинд компаниялари раҳбарларини киритишни режалаштираётганини маълум қилди.

    Учрашув давомида Р.Шарма унинг компанияси Андижон вилоятида коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олишга кўмаклашиш мақсадида Андижон вилояти ҳокимлигига тиббий ҳимоя воситалари ва дори-дармонлардан иборат беғараз ёрдамни топшириш тўғрисида қарор қабул қилганини маълум қилди. Р.Шарма ушбу инсонпарварлик ёрдамини 8 август куни элчихонага расман топширди, деб хабар беради Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates