Ишга киришда очиқлик ва шаффофлик таъминланмоқда

    Мамлакатимизда 16 октябр 2021 465

    Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали томонидан жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига танловларнинг ташкил этилиши ва ўтказилиши бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.

    Хусусан, вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотларидаги мавжуд 728 та вакант штат бирлиги бўйича https://vacancy.argos.uz порталида танлов эълон қилинди.

    Мазкур вакант лавозимлар учун 4897 нафар талабгорнинг ҳужжатлари электрон шаклда келиб тушди. Ўтказилган ҳужжатли ўрганишлар тест ва суҳбат босқичлари натижаси бўйича жами 250 нафар талабгор танлов ғолиби деб топилган бўлса, 478 та вакант лавозим бўйича танлов ғолиблари топилмади ва ўз навбатида қайта танловлар эълони берилди.

    Таъкидлаш лозимки, юқоридаги танлов ғолиблари ўз хизмат фаолиятини бажаришда идораларда ҳалоллик имиджини шакллаштиришга хизмат қилиш билан бирга, касбига садоқат билан, фидойи бўлиб, профессионал тарзда хизмат кўрсатишлари эҳтимоли юқори.

    Эълон қилинган танловларда иштирок этиш, ҳужжатларни электрон тартибда юбориш билан боғлиқ масалалар юзасидан тушунча беришга оид 500 га яқин фуқародан Telegram ижтимоий тармоғи орқали сўровлар келиб тушди ва бу бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

    Жорий йилнинг 15 октябрь ҳолатида давлат органларидаги 134 та вакант штат бирлиги бўйича тест синовлари ҳамда суҳбат ўтказиш бўйича органларнинг комиссиялари йиғилиши режалаштирилган. Амалда https://vacancy.argos.uz порталида Наманган вилояти бўйича бандлик, ветеринария, ёшлар, карантин, мактабгача таълим, молия, солиқ, статистика, сув хўжалиги, тадбиркорлик агентлиги, туризм ва халқ таълими тизимидаги 66 та вакант штат бирликлари бўйича ҳужжатлар қабули давом этмоқда.

    Маълумот ўрнида, ҳозирда органларда вакант лавозимлар учун ўтказилаётган танловларни кенг омма эътиборига етказиш ва жамоатчилик назоратини таъминлаш мақсадида суҳбат жараёнларини ARGOS Namangan viloyati filiali - https://www.youtube.com/ интернет тармоғида тўғридан-тўғри ёритиш ишлари йўлга қўйилмоқда.

    Хулоса ўрнида, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали томонидан давлат органлари ва ташкилотларидаги вакант лавозимларга танловларнинг очиқ, шаффоф ташкил этилиши ва бу бўйича жамоатчилик назоратининг таъминланишида кадрлар фаолиятини доимий равишда мувофиқлаштириб боради ҳамда кенг жамоатчиликнинг хабардорлиги таъминланади.

    Отабек РАҲИМОВ,
    Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали бош инспектори.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates