Ишга киритиб қўйиш ва хорижга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жалақудуқ туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбирда ўтказилди.

    Тадбирда туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг собиқ ўринбосари Х.Б. фуқаро Ш.ни танишлари ёрдамида ушбу бирлашмага қарашли поликлиникага ҳамшира вазифасига ишга киритиб қўйиш эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Тошлоқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, фуқаро М.И. фуқаро Р.ни танишлари ёрдамида Жанубий Корея давлатига ишга жўнатиш эвазига олган 5 400 АҚШ долларидан 1 000 АҚШ долларини қайтарган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates