Ислом бирдамлиги спорт ташкилоти раҳбари ўзбекистонлик спортчиларнинг имкониятини юқори баҳолади

    Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов Конья-2021 V Ислом бирдамлиги ўйинлари доирасида бир қатор халқаро ташкилотлар мутасаддилари билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш доирасида расмий учрашувлар ўтказмоқда.

    Ана шундай тадбирлардан бири Ислом бирдамлиги спорт ташкилоти раҳбари шаҳзода Абдулазиз бин Турки Ал Файсал Ал Сауд билан ташкил этилди. Унда Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов ҳамда Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев ҳам қатнашди.

    Учрашув давомида айни вақтда давом этаётган Ислом бирдамлиги ўйинларида делегацияларнинг иштироки, спортчилар учун яратилган шароитлар ва кутилаётган натижалар юзасидан ўзаро фикр алмашилди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида спорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталар ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандумига асосан амалий ишларни ташкил қилиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

    Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон мазкур мусобақада иштирок этаётган энг катта делегациялардан бири ҳисобланади. Шаҳзода Ал Файсал Ал Сауд мусобақада ўзбекистонлик спортчиларнинг имкониятларини юқори баҳолаб, вакилларимизга омад тилаб ўтди.

    Эслатиб ўтамиз, Адҳам Икрамов ташрифи давомида Туркия ёшлар ва спорт ишлари вазири Меҳмет Касапоглу билан ҳам ҳамкорлик алоқалари бўйича қатор келишувларга эришган эди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates