Испания шимолидаги Астун тоғ-чанғи курортида дор йўлидаги ҳалокат оқибатида камида 30 киши жабрланди.
Арагон мухтор вилояти ҳукуматининг фавқулодда вазиятлар бўйича бош директори Мигель Анхель Клаверо испан ОАВларига дор йўлидаги арқонлардан бири узилиб, бир нечта кабиналар қулаб тушганини айтди.
Расмийларга кўра, ҳодиса оқибатида камида 30 киши жароҳат олган, улардан тўққиз нафарининг аҳволи оғир.
Астун станцияси вақтинча ёпилди.
Испания Бош вазири Педро Санчес Х ижтимоий тармоғи орқали жабрланганга ҳамдардлигини билдирди ва уларга ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди, деб хабар беради aa.com.tr.









