Исроил давлати билан туризм соҳасида ҳамкорлик кучайтирилади

    Туризм 18 май 2022 2094

    17 майда Тошкент шаҳридаги «Hilton» меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамда Исроил давлати Туризм вазири Ёел Развозов ўртасида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга доир келишув имзоланди.

    Мазкур ҳужжат икки мамлакат ўртасида ўзаро сайёҳлар оқимини ошириш, авиарейсларни кўпайтириш, ҳамда туристик бизнес вакиллари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш, ўзаро эфир вақтларини алмашиш, икки мамлакатнинг машҳур мусаввирлари кўргазмаларини ташкил этиш, Самарқанддаги «Ипак йўли» халқаро туризм университети ва Исроилдаги ҳамкор ўқув муассасалари ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришни кўзда тутади.

    Имзолаш маросимидан сўнг Ўзбекистон ва Исроил туризм вазирлари журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб бериди. Жумладан, Ёел Развозов Ўзбекистоннинг бой тарих ва маданий меросга эга мамлакат эканини қайд этиб, исроилликларнинг юртимизга саёҳат қилиш истаги тобора ошиб бораётганини таъкидлади. Шунингдек, юқори мартабали меҳмон мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишларини алоҳида эътироф этди, деб хабар беради Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.

    Ёел Развозовнинг сўзларига кўра, Келишувнинг имзоланиши Ўзбекистон ва Исроил ўртасидаги туризм соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш ҳамда ўзаро сайёҳлар оқимини сезиларли даражада ошириш йўлида хизмат қилади.

    Шу ўринда таъкидлаш жоизки, жорий йилда Ўзбекистон Республикаси ва Исроил давлати ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганига 30 йил тўлади. Шу муносабат билан Туризм ва маданий мерос вазирлиги ташаббуси ҳамда Ўзбекистоннинг Исроилдаги туризм элчиси Хай Давидовнинг саъй-ҳаракатлари билан 14 июндан 21 июнга қадар Исроилнинг 5та шаҳри (Холон, Ашдод, Петах Тиква, Рамле, Ор Юда)да ўзбекистонлик хонанда Баҳром Назаровнинг концерт дастурлари ўтказилади. Маданий дастур доирасида юртимизнинг туристик салоҳияти ҳам намойиш этилади.

    Бундан ташқари, Исроилдан ташриф буюрувчи туристларга қулайлик яратиш мақсадида мамлакатимизда кошер стандарти жорий қилинганини алоҳида таъкидлаш лозим.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates