Исроил танки Ғазодаги нишон ўрнига тасодифан Исроил ҳудудини ўққа тутди

    Ғазо секторидаги нишонни ўққа тутаётган Исроил мудофаа кучлари танкларидан бири тасодифан Исроил ҳудудига ўқ узди.

    Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати хабар берди.

    “Бугун эрта тонгда танк Ғазо секторидаги нишонга снаряд отди, бироқ носозлик туфайли снаряд ўз йўналишидан четга чиқиб, чегара тўсиғи яқинида Исроил ҳудудига қулаган”, дейилади хабарда.

    Ҳарбийларнинг маълум қилишича, Ҳоф-Ашкелон минтақавий кенгаши ҳудудида турган автомобилга зарар етган, унга снаряд парчалари келиб урилган.

    Жабрланганлар йўқ, воқеа сабаблари ўрганилмоқда, деб хабар беради report.az.


    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates