Эрон ва Исроил ўртасидаги ракета отишмалари кутилиши муносабати билан Ўзбекистоннинг Эрондаги элчихонаси фуқаролардан тезкор эҳтиёт чораларини кўришни қатъий тавсия қилди.
Унга кўра,
1. Ракета ҳужумлари пайтида тезлик билан бомба бошпаналарига киринг.
2. Исроил ҳукумати ва Ўзбекистон элчихонаси расмий хабарларини кузатиб боринг. Исроил фронт орти қўмондонлиги билдиришномалари ва огоҳлантиришларига амал қилинг.
3. Шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатлар ва Ўзбекистон элчихонасининг алоқа маълумотларини доимо ўзингиз билан олиб юринг.
Агар сизга шошилинч ёрдам ёки маслаҳат керак бўлса, Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонасига қуйидаги телефонлар орқали мурожаат қилинг:
Фавқулодда ёрдам телефонлари :
- 03-672-2466
- 03-672-2371
- 03-758-5075
- 03-758-5076
Фавқулодда ва шошилинч хабарлар учун: 054 485 1397
Электрон почта: il.uzembassy@mfa.uz
Маълумот учун, 13 июнга ўтар кечаси Исроил Эрон ҳудудига зарба берган эди. Исроил ҳам Теҳроннинг жавоб зарбаларини кутган ҳолда фавқулодда ҳолат эълон қилди.









