ССВ очиқ ҳавода бўладиган йиғилишларда ниқоб тақишни давом эттиришни тавсия этди. Ўз яшаш жойларидан ташқари, бошқа биноларда ниқоб тақиш мажбурий бўлиб қолмоқда.

Вазирлик шунингдек, исроилликларга «кўчада бўлса ҳам олдиларида ниқоб олиб юришни»ни маслаҳат берди.

20 декабрда Исроилда коронавирусга қарши вакцинация жараёнлари бошланди.

18 апрель ҳолатига кўра, Pfizer вакцинасининг биринчи дозаси билан мамлакатнинг 5 млн 350 минг 327 нафар фуқароси, улардан иккинчи дозаси билан 4 млн 977 минг 399 нафари эмланди.