Исроилнинг Ғазода урушни давом эттиришдан бошқа “танлови йўқ” – Нетаньяху

    Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху унинг мамлакати Ғазо секторида жангларни давом эттиришдан бошқа “танлови йўқлигини” айтди, деб ёзади Tengrinews.kz, Euronews телеканалига таяниб.

    Нетаньяхунинг таъкидлашича, анклавдаги уруш барча мақсадлар амалга ошгач – ҲАМАС йўқ қилинган, барча гаровга олинганлар озод этилган ва келажакда анклав Исроил учун хавф туғдирмаслиги таъминлангандагина якунланади.

    Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, сўнгги икки кун ичида Исроилнинг Ғазога секторига берган зарбалари оқибатида камида 92 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, 200 нафари яраланди, деб хабар беради tengrinews.kz.


    No date selected
    май, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates