Истанбулда қийин аҳволда қолган 6 нафар юртдошимиз Ўзбекистонга қайтарилди

    Ижтимоий ҳаёт 9 май 2021 676

    Туркия Республикасининг Истанбул шаҳрига ишлаш мақсадида бориб, пандемия шароитида молиявий қийин аҳволда қолган ва коронавирус касаллигини бошидан ўтказган Ўзбекистон фуқаролари – Т.И, М.Ю ва уларнинг фарзандлари Ватанга қайтарилди.

    Улар Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, мамлакатимизнинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёрдам сўраб мурожаат қилган эди.

    Мазкур мурожаатларни қаноатлантириш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Бош консулхона ва Халқаро миграция ташкилоти ҳамкорлигида белгиланган чора-тадбирлар амалга оширилиб, фуқаролар Истанбул-Тошкент йўналишидаги авиарейс орқали Ўзбекистонга олиб келинди.

    Молиявий қийин аҳволда қолган юртдошларимизни Тошкент халқаро аэропортида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Халқаро миграция ташкилоти масъул ходимлари кутиб олди ва улар яшаш манзилига кузатилди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates