Истеъмолчига “Сobalt” ўрнига “Lacetti” олиб бериладиган бўлди

    Қ.Қулбошевга “Сobalt” ўрнига “Lacetti” русумидаги механик бошқарувга эга автомашина етказиб бериладиган бўлди.

    Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Наймансарой қишлоғида яшовчи фуқаро Карим Қулбошев Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига мурожаатида таъкидланишича, у жорий йилнинг 5 февралида “АS Қашқадарё servis” МЧЖ билан “Сobalt” русумли механик бошқарувга эга автомашина сотиб олиш учун шартнома расмийлаштиради ва шартнома шартларига кўра 97 миллион 83 минг сўм тўловни амалга оширади.

    Бироқ “Сobalt” русумидаги механик бошқарувга эга автомашина ишлаб чиқарилиши тўхтатилгани сабабли автосалон маъмурияти у билан расмийлаштирилган шартнома бекор қилинишини маълум қилади. Бу хабар банкдан йиллик 22 фоизлик автокредит олган истеъмолчини қийин аҳволга солиб қўйган.

    Федерация ходимларининг аралашуви билан Қ.Қулбошевга “Сobalt” ўрнига “Lacetti” русумидаги механик бошқарувга эга автомашина етказиб бериладиган бўлди.

    Шунга ўхшаш мурожаатлардан яна бири Андижон вилояти Избоскан туманида яшовчи фуқаро Қ.Саноқов томонидан келган.

    Унда истеъмолчи Андижон шаҳар “Холис” савдо марказида жойлашган “Мобиль олами” дўконидан ўзи учун 1 миллион 300 минг сўмга “Samsung Galaxy Note 7” русумли мобиль телефони харид қилганини лекин бу телефон бошқа бир шахсга тегишли бўлиб чиққани, телефоннинг собиқ эгаси эса унга телефонни қайтаришини талаб қилаётганини айтиб ўтган.

    Мазкур мурожаат ўрганилиши натижасида истеъмолчига худди шу қийматдаги бошқа русумли янги телефон олиб берилишига эришилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates