Истеъмолчилар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида

    Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига фуқаролардан 1091 ишонч телефони орқали кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

    Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Матбуот хизмати хабарида айтилишича, федерацияга 1091 ишонч телефони орқали Наманган вилояти Тошлоқ туманида яшовчи фуқаро Н.Солиевдан келиб тушган мурожаатда истеъмолчи “ЯТТ А.Ахмедов”га қарашли савдо дўконидан 1 миллион 450 минг сўм эвазига “Redmi 8A” русумли уяли алоқа телефони сотиб олгани, бироз вақт ўтиб эса мазкур аппаратда носозликлар юзага келгани, сотувчига бир неча маробата телефонни янгисига алмаштиришни ёки пулини қайтариб беришини сўраб мурожаат қилган бўлсада ҳеч қандай ўзгариш бўлмаганини айтиб ўтган.

    Мазкур мурожаат федерациянинг Тошлоқ туман жамияти томонидан ўрганилиши натижасида телефон учун тўланган пуллар истеъмолчига қайтарилишига эришилди.

    Самарқанд вилояти Булунғур туманида яшовчи фуқаро С.Якубова томонидан келган мурожаатда истеъмолчи 2020 йил февраль ойида Булунғур туманида жойлашган “Kamilla Travel” МЧЖdan Россияга кетиш учун 1 миллион 630 минг сўмдан 4 та билет сотиб олгани айтилади. Бироқ пандемия даврида авиақатновлар маълум муддатга узайтирилгани сабабли парвоз амалга оширилмаган. Шундан сўнг, фуқаро авиабилет пулларини қайтаришини сўраб бир неча маротаба мурожаат қилса-да, авиакасса Россия давлатига тегишли эканини айтиб, пулларини қайтариб беролмаслигини маълум қилган.

    Ушбу ҳолат бўйича федерация томонидан далолатнома тузилиб, Самарқанд шаҳар фуқаролик судига мурожаат қилинди. Суд қарорига асосан истеъмолчига авиабилетлар учун тўланган маблағ қайтарилишига эришилди.

    Шунингдек, Денов туманида яшовчи фуқаро томонидан келган мурожаатда истеъмолчи 2021 йил 21 май куни турмуш ўртоғи ва қизи Муниса иштирокида “Амирхолдинг савдо” мажмуасидан “NOKIA 150” русумли телефонни 450 минг сўмга сотиб олгани, орадан бироз вақт ўтгач телефон носозлиги сабабли фуқаро сотувчига телефонни бошқасига алмаштириб бериш ёки пулини қайтаришини сўрагани, бироқ сотувчи турли баҳоналар орқали бундан бош тортганини таъкидлаган.

    Мазкур мурожаат федерациянинг Денов туман жамияти масъуллари томонидан ўрганилиб, телефон аппарати текширилганда унда ҳеч қандай носозлик йўқлиги аниқланди, шундан сўнг истеъмолчи хоҳишига кўра телефонга янги қувват мосламаси қўйиб берилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates