Истеъмолчини алдашнинг яна бир йўли ёхуд "уй тухум"лари аслида мавжудми?

    Қизиғи шундаки, супермаркетда сотилаётган мазкур тухумнинг қадоқланган тарасида ишлаб чиқарувчи, саралаш вақти, сақлаш саналари ҳақида ҳамда “уй тухуми”эканлигини асословчи маълумотлар мавжуд эмас. Тошкент шаҳар савдо тармоғининг бундай айёрона маркетинг хийласи истеъмолчини алдашга олиб келиши табиий, албатта.

    Барчамиз уйда боқилган товуқ тухумларини табиий маҳсулот сифатида қабул қилган ҳолда харид қиламиз. Хусусан, “уй тухуми” паррандачилик фермасидан олинган тухумларга нисбатан бирмунча харидоргир. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан олиб борилган ўрганишлар жараёнида Тошкент шаҳридаги битта савдо тармоғида одатдагидан қимматроқ бўлган “уй тухуми”нинг сотилиш ҳолатлари аниқланди.

    Қизиғи шундаки, супермаркетда сотилаётган мазкур тухумнинг қадоқланган тарасида ишлаб чиқарувчи, саралаш вақти, сақлаш саналари ҳақида ҳамда “уй тухуми” эканлигини асословчи маълумотлар мавжуд эмас. Тошкент шаҳар савдо тармоғининг бундай айёрона маркетинг хийласи истеъмолчини алдашга олиб келиши табиий, албатта.

    УЙ ТУХУМЛАРИ” ДЕГАН ТЕРМИН ВА ТУШУНЧАНИНГ ЎЗИ ЙЎҚ!

    Ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) истеъмолчига ўзи реализация қилаётган товар (иш, хизмат)лар ҳақида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот бериши шарт. (Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун). Амалдаги давлат стандарти (ЎР. O‘z DSt 629:2014) “Озиқ-овқат учун товуқ тухуми” (Яйца куриные пищевые) бўйича: сақлаш муддатига кўра пархез ва ошхона турларига бўлинади. Бундан келиб чиқадики, давлат стандартида “уй тухумлари” тушунчаси ва атамаси мавжуд эмас.

    Аслида қадоғида қандай маълумотлар бўлиши керак:

    Ишлаб чиқарувчининг номи ва жойлашган жойи (юридик манзили);
    – ишлаб чиқарувчининг товар белгиси (агар мавжуд бўлса);
    – саралаш вақти
    – яроқлилик муддати ва сақлаш шартлари;
    – озуқавий қиймати;
    – сертификатлаш маълумотлари.
    – амалдаги стандартнинг белгиланиши;
    – республика ҳудудида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар учун «O’ZBEKISTONDA ISHLAB CHIQARILGAN», экспорт учун эса – «MADE IN
    – UZBEKISTAN» деган ёзув.

    Агентлик томонидан савдо маркази маъмуриятига юқоридаги ҳолат бўйича тўлиқ тушунтириш бериш, сотилаётган маҳсулотнинг тури (уй, пархез ва ошхона)ни тасдиқловчи (гигиеник хулоса, мувофиқлик сертификати) каби ҳужжатлар асосида ишлаб чиқарилган тухум маҳсулотлари ҳақида тўлиқ маълумотларни тақдим этиш талаби билан сўров юборилди.

    Дастлабки ўрганиш натижаларига кўра, Aгентлик “уй тухуми”нинг келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмас, деган тахминга келган, сабаби савдо тармоғи маъмурияти ушбу маҳсулотларни чакана савдо нуқталаридан тўлиқ олиб қўйилганлиги тўғрисида маълумот бериш билан чекланган, холос .

    Агентлик матбуот хизмати

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates