Истеъмолга яроқсиз гўштлар йўқ қилинди

    Қашқадарё вилоятда ИИБ ППХ ва ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ходимлари ҳудудий хокимликлар, ветеринария хизмати ва бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда вилоят бозорларида сифатли гўшт ва гўшт маҳсулотлари сотилишини назорат қилиш борасида бир қатор ишларни амалга ошириб келмоқда.

    Жумладан, бозорлар ва вилоятлараро қатновчи автомашиналарда касаллик туфайли мажбурий сўйилган, ўлган қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг гўшти, калла-поча ва бошқа маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи олиб сотарларни аниқлаш ва уларга нисбатан кескин чоралар кўрилишини бўйича деҳқон бозорларида 41, мол бозорларида 30, ва бошқа савдо мажмуаларида 23, аҳоли яшаш жойларида 38 маротаба профилактик рейдлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

    Худди шунингдек, вилоятдан Республикамизнинг истеъмол бозорларига сифатсиз ва истеъмолга яроқсиз бўлган гўшт, сут, гўшт ва сут маҳсулотлари олиб бориб сотилишининг олдини олиш мақсадида, 3 та вилоятлараро чегарада жойлашган ЙПХ масканларида мутасадди идоралар ходимлари билан ҳамкорликда махсус тадбирлар ўтказилди.

    Вилоятдаги мавжуд бозорлар, савдо объектларида жойлашган қассобхоналарда келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёлар билан савдо қилинишида ветеринария, санитария қоидалари ва меъёрларига риоя этилиши бўйича текширувлар ва рейдлар ўтказилиб, камчиликларга йўл қўйган ва яроқсиз маҳсулот сотган 74 нафар фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

    Жумладан, 2021 йил 7 апрель кун “Мингчинор” мунтазам ЙПХ масканида Китоб туманида яшовчи фуқаро Ш.Б. бошқарувида бўлган "Кива бонго" русумли юк автомашинасида 600 кг оғирликдаги йирик шохли мол гўштини ветеринария маълумотномаларисиз олиб кетаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда баённома расмийлаштирилди.

    Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

    Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates