IT Park Латвиянинг Shipleart компанияси билан ҳамкорлик меморандумини имзолади

    Халқаро ҳамкорлик 11 феврал 2022 892

    Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (IT Park) ва Латвиянинг Shipleart (AP Holding) компанияси Ўзбекистонда стартапларни амалга ошириш учун молиялаштиришни жалб этишни назарда тутувчи ҳамкорлик меморандумини имзолади.

    Мазкур меморандум Тошкентда Ўзбекистон-Латвия бизнес-форуми доирасида имзоланди. Ҳужжатнинг асосий мақсадларидан бири Европа мамлакатлари ва Ўзбекистонда IT бозори ҳамда бизнес-жараёнларни ўзаро илгари суришдир.

    Айтиш жоизки, IT-Park сўнгги йилларда бошқа мамлакатларга хизматлар экспортини ошириб боряпти. 2021 йилда IT маҳсулот ва хизматларининг экспорт ҳажми 2020 йилга нисбатан уч бараварга оширилди ва 40 миллион долларни ташкил этди. 2022 йилда ушбу кўрсаткични икки баробарга ошириш, 2028 йилда эса бир миллиард долларгача етказиш кўзда тутилган, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates