Бу ҳақда у БМТ Бош Ассамблеяси йиғилишида журналистларга маълум қилди.
“Ҳукмрон кўпчилик парламентга Фаластинни тан олиш икки шартнинг бажарилишига боғлиқлигини кўрсатувчи резолюцияни тақдим этади: барча гаровга олинганларни озод қилиш ва ҲАМАСни Фаластин бошқарувидаги ҳар қандай ролдан бутунлай олиб ташлаш”, деди Мелони.
У Фаластиннинг тан олинишига қарши эмаслигини, бироқ бунинг учун “суверенитет учун реквизитлар” зарурлигини таъкидлади.
“Агар улар Фаластинни тан олиш сиёсий босим воситаси дейишса, мен буни тушунаман, аммо босим кимга қилинмоқда? Мен бирламчи сиёсий босим ҲАМАСга қаратилиши керак, деб ҳисоблайман, чунки ҲАМАС урушни бошлаган ва гаровдагиларни озод қилмасдан туриб, уни тугатмаяпти”, дейди Мелони.
Аввалроқ БМТнинг Нью-Йоркдаги идорасида бўлиб ўтган анжуманда Андорра, Бельгия, Люксембург, Мальта, Сан-Марино ва Франция Фаластин давлатини тан олишини маълум қилган эди. 21 сентябрь куни Австралия, Буюк Британия, Канада ва Португалия Фаластинни расман тан олди. Уларнинг баёнотларига кўра, икки халқ учун икки давлат тамойилига содиқлик ҳам Фаластин, ҳам Исроил халқлари учун тинчлик ва хавфсизликнинг калитидир, деб хабар берди tass.ru.








