баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Италияда COVID-19 туфайли фавқулодда ҳолат 2021 йил 31 январгача чўзилди

    Италия Ҳукумати коронавирусга қарши кураш учун йил бошида ўрнатилган фавқулодда вазият режимини 2021 йил 31 январгача чўзишга қарор қилди. Август ойи охиридан Италияда COVID-19 билан касалланиш яна авж олди.

    Фавқулодда вазият режимида Италия Ҳукумати пандемияга қарши курашга қаратилган асосий қарорларни парламент тасдиғисиз қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Фавқулодда вазият режимида шунингдек, бутун мамлакат ҳудудида ниқобсиз юрмаслик ҳақида банд ҳам киритилган.

    Пандемия бошлангандан бери Италияда 330 минг нафардан зиёд одам касалланган, 36 минг киши вафо этган. Сўнги кунларда 2,6 минг янги касалланиш ҳолати кузатилган. Бир кун аввал эса — 2,2 мингта ҳолат.

    Коронавирусни юқтиришнинг янги босқичини кўпгина мамлакатлар ҳукуматлари қайд этяпти. Ўтган ҳафтада Исроил дунёда биринчи бўлиб такрорий карантин жорий этди. 30 сентябрда Чехия ва Словакия ҳам Фавқулодда вазият режимига ўтди. Испаниянинг баъзи областларида аллақачон икки ҳафталик карантин тасдиқланган. Россияда эса Москва чегаралаш чораларини қисман такроран жорий этди. Дунё бўйича COVID-19 билан касалланганларнинг умумий сони 35 миллион кишига етди, ўлимлар сони эса 1 миллиондан ошди, деб хабар беради Коммерсант.

    No date selected
    October 2020
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates