Италияда юзлаб тобутлар денгизга оқиб кетди

    «Ушбу ҳудудда тоғ кўчкилари ва тупроқ ўпирилишлари тез-тез содир бўлиб турса-да, охирги воқеа ҳаддан ташқари катта фожиага айланди», дейди мер.

    Италияда тупроқ ўпирилиши оқибатида юзлаб тобутлар денгизга қулаган. Бу ҳақда BBC хабар берди.

    «Бу турдаги кўчкини олдиндан айтиш ёки сезиш жуда қийин», – дейди ҳодиса рўй берган Генуя шаҳридаги Камоли қишлоғи мери Франческо Оливари.

    Унинг сўзларига кўра, бир неча кун олдин маҳаллий ишчилар қоядаги ёриқни кўриб қолишган ва бу ҳақда масъулларга хабар беришган. Гап шундаки, қишлоқ қирғоқларини ювиб турадиган Лигурия денгизи яқинидаги жарлик устида 100 йиллик қабристон бор. Тобутлар қадимги итальян урф-одатларига кўра, деворлар орасига суваб ташланган эди. Ҳосил бўлган ёриқ оқибатида деворнинг бир қисми қабрлар билан бирга сувга тушиб кетган.

    «Ушбу ҳудудда тоғ кўчкилари ва тупроқ ўпирилишлари тез-тез содир бўлиб турса-да, охирги воқеа ҳаддан ташқари катта фожиага айланди», дейди мер.

    manba: aniq.uz

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates