Италиялик травматолог ўзбекистонлик ҳамкасблари билан ноёб операциялар ўтказди

    Саломатлик 31 май 2022 2463

    Италиянинг Равенна шаҳридаги «Santa Maria delle Croci» госпитали раҳбари, Эмилия-Романя ҳудуди бош травматологи Альберто Беллуатини дунёнинг илғор амалиётини юртимизда қўллаш мақсадда мамлакатимизга таклиф этилди.

    Таниқли шифокор Ўзбекистонга сафари давомида Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказида бўлиб, тўрт нафар беморда юқори технологик мураккаб операциялар ўтказди.

    Аслида чаноқ-сон бўғимларини эндопротезлаш амалиёти муассаса мутахассислари учун янгилик эмас. Бу борада шифокорларимиз катта тажриба ва салоҳият тўплаган. Аммо бу галги беморларнинг ҳолати анча мураккаб эди.

    Масалан, улардан бирига «икки томонлама коксартроз, коронавирусдан сўнгги синдром, иккала сон суяклари бошчаларининг асептик некрози» ташхиси қўйилган эди.

    Италиялик шифокор ўзбекистонлик ҳамкасблари иштирокида бу дардни даволаш учун ноёб амалиёт ўтказишга қарор қилди. Натижада бир вақтнинг ўзида беморнинг иккала чаноқ-сон бўғимига замонавий эндопротез мосламалари ўрнатилди. Икки соат давом этган операция муваффақиятли ўтди.

    Бундан ташқари, Альберто Беллуатини томонидан 20 нафардан ортиқ беморлар консультация қилинди. Марказнинг реабилитация, артроскопия, спорт травматологияси, жароҳатлар оқибати ҳамда катталар травматологияси бўлимларида тиббий кўриклари ташкил этилди.

    Яна бир эътиборли жиҳати, Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг «Santa Maria delle Croci» госпитали билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш юзасидан музокаралар олиб борилди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates