Италиянинг Инсубрия университети вакиллари билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди

    Таълим 27 июл 2022 1509

    Жорий йил 26 июлда Таълим сифатини назорат қилиш инспекциясига Италиянинг Инсубрия университети вакиллари ташриф буюрди. Инсубрия университети профессорлари жаноб Мауро Фасано, Поззо Барбара хоним, Газзола Патриция хоним ва жаноб Фанетте Стефанони Таълим инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев қабул қилди.

    Учрашув аввалида Таълим инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев нуфузли университет вакилларига ташриф учун миннатдорчилик билдирар экан, мамлакатимизда таълим сифати ва самарадорилиги ошириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан олий таълим муассасаларининг илмий салоҳиятини ошириш, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграцияни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги режалар ҳақида маълумот берди.

    «Сўнгги йилларда юртимиздаги давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотлари сони бир неча баробарга ошди. Ўз навбатида улар ўртасида рақобат муҳити ҳам шаклланмоқда. Олдимизда турган навбатдаги долзарб вазифа олий таълим соҳасида сифатни яхшилаш, илғор хорижий тажрибаларни жорий қилиш, академик мобилликни ошириш ҳисобланади.

    Бугунги учрашувда муҳокама қилаётган масалаларимиз ҳам икки томонлама манфаатли бўлиб, юртимиздаги ёш илмий тадқиқотчилар учун кенг имкониятлар эшигини очади деган умиддамиз», – деди Таълим инспекцияси бошлиғи.

    Ўз навбатида Инсубрия университети вакиллари қабул учун миннатдорчилик билдирар экан, ҳамкорлик қилиш режалаштирилаётган йўналишлар ҳақида батафсил маълумот беришди. Хусусан, университетлар билан талабалар алмашинуви йўлга қўйиш, ўзбекистонликлар учун грант ҳисобидан Италияда докторантурада ўқиш ва тадқиқот олиб бориш мумкинлиги таъкидланди. Айниқса туризм ва ипакчилик йўналиши ўзаро тажриба алмашиш яхши самара бериши, ушбу соҳаларда илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси бўйича Италия катта тажрибага эга эканлиги айтиб ўтилди.

    Якунда Инсубрия университети билан ҳамкорлик ишларига манфаатдор олий таълим муассасаларини ҳам жалб қилиш ва келгусидаги алоқалар бўйича аниқ таклифлар тайёрлашга келишиб олинди.

    Маълумот учун, Инсубрия университети 1998 йилда фаолият бошлаган Италиядаги давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади. Италиянинг Варесе шаҳрида университет Халқаро тан олинган THE - Times Higher Education рейтингида ТОП-500таликдан ўрин олган.

    Университетда биотехнология ва ҳаёт фанлари; қонун, иқтисодиёт ва маданият; иқтисодиёт; тиббиёт ва жарроҳлик; илм-фан ва юқори технологиялар; назарий ва амалий фанлар ҳамда гуманитар фанлар ва инновациялар каби факультетлар мавжуд, деб хабар беради Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates