Итало Феррейра олимпиадада сёрфинг бўйича ғолиб бўлган илк спортчига айланди

    Токиода ўтказилаётган олимпия ўйинларининг олтин медалига сазовор бўлган бразилиялик сёрфингчи Итало Феррейра тўрт йилликнинг энг муҳим спорт мусобақасида мазкур спорт тури бўйича ғолиб бўлган илк спортчига айланди, деб ёзади iz.ru.

    У финал баҳсида япониялик рақиби Каноа Игарасини ортда қолдирди. Бронза медалига автралиялик Оуэн Райт сазовор бўлди.

    “Бувим ҳаёт бўлганларида, менинг бу ютуқларимни кўрганларида эди... Мен шундай даражага эришиб, ота-онамни хурсанд қилганимдан бахтиёрман. Ҳар доим шу ҳақда ўйлардим ва бу орзуим амалга ошди”, дейди Итало Феррейра.

    Сёрфинг Халқаро олимпия қўмитасининг 2016 йилда ўтказилган сессиясида олимпия ўйинлари дастурига киритилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates